Кириш Регистрация

Замбо-Ангисса Камерун термасидаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангисса Камерун миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Футболчи ижтимоий тармоқлар орқали хайрлашув мактубини эълон қилди.

«Камерун терма жамоасида ўйнаш — ҳар бир камерунлик боланинг орзуси. Мен бу орзуни амалга ошира олганимдан жуда бахтлиман ва, энг аввало, беқиёс даражада миннатдорман.

Камерун терма жамоасига кўп йил хизмат қилганимдан сўнг, халқаро фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.

«Енгилмас шерлар» либосини кийиш мен учун улкан шараф ва чексиз фахр манбаи бўлди», — деди Ангисса.

Футболчининг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Замбо-Ангисса Камерун терма жамоаси сафида 2017 йилдан буён тўп тепиб келган.

Киритилди: 08:55, 01.09.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик