«Челси» ярим ҳимоячиси Жейми Байно-Гиттенс яқин вақт ичида клубни тарк этмайди. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, «кўклар»нинг футболчи борасидаги позицияси ўзгармаган — уни ижарага бериш режалаштирилмаган. Шу боис Байно-Гиттенс «Стэмфорд Бриж»да қолиши кутилмоқда.
Байно-Гиттенс ўтган ёзда «Челси» сафига қўшилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йил июни охирига қадар мўлжалланган.













