Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Польша терма жамоаси Олимпиададан четлатилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Польша Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Радослав Песевичнинг ҳибсга олиниши сабаб мамлакат терма жамоаси Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Onet портали Польша Миллий олимпия қўмитаси аъзоларига юборилган ички мактубга таяниб хабар берди. Ўтган ҳафта Песевич банкрот бўлган Zondacrypto криптовалюта биржаси билан боғлиқ иш доирасида ҳибсга олинган эди. Амалдор коррупцияда айбланмоқда.

Манба маълумотига кўра, Халқаро олимпия қўмитаси вазиятни ҳал қилиш учун учта вариантни таклиф қилган.

Биринчи вариант — Песевичнинг ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиши. Бироқ у ўзига қўйилган айбловларни рад этаётгани сабаб бундай қадам ташлаши эҳтимоли паст экани қайд этилмоқда.

Иккинчи вариантга кўра, ташкилот обрўсига етказилиши мумкин бўлган зарарни ҳисобга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитаси кенгаши Песевичнинг ваколатларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Учинчи ва энг кескин сценарий — Халқаро олимпия қўмитасининг вазиятга бевосита аралашиши. Бу Польша Миллий олимпия қўмитаси фаолиятининг вақтинча тўхтатилишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда Польша терма жамоаси Олимпия ўйинларида иштирок эта олмайди.

Навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:09, 01.09.2026.
Ўқилди: 1489 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик