Кириш Регистрация

"Боруссия" Санчони қайтариши мумкин, аммо унга махсус шарт қўйилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингер Жейдон Санчони жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, агар Германия клуби Санчо билан шартнома имзолашга қарор қилса, футболчи имзо пулидан воз кечиши ва натижадорлигига кучли боғлиқ бўлган маош тизимига рози бўлиши керак.

Бундан ташқари, "Боруссия"да Санчонинг жисмоний ҳолати борасида ҳам хавотирлар мавжуд. Шу сабабли клуб футболчи бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмаган.

26 ёшли англиялик футболчи ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган ва айни пайтда эркин агент мақомида.

Санчо 2021 йилдан буён "қизил иблислар" сафида 83 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:10, 01.09.2026.
Ўқилди: 772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик