«Барселона» 2026/27 йилги Испания чемпионатини кетма-кет учта ғалаба билан бошлади.
Ханси Флик бошчилигидаги жамоа 3-тур доирасида ўз майдонида «Райо Вальекано»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Бунга қадар каталонияликлар «Эльче» устидан 5:0, «Атлетик» устидан эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
«Кўк-анорранглилар» дастлабки учта учрашувда жами 12:2 ҳисобини қайд этиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Реал» ҳам мавсумни учта ғалаба билан бошлаган, аммо мадридликларнинг тўплар нисбати бироз пастроқ — 10:2.
«Атлетико», «Алавес» ва «Осасуна» 7 тадан очко жамғариб, етакчилардан кейинги ўринларда бормоқда.
«Валенсия», «Эльче» ва «Малага» бир очкодан тўплаган ва айни пайтда қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида жойлашган.













