Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Кевин Данзо фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа жамоаси — "Сандерленд"да давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш бўйича битим тўлиқ якунланган. Бугун, 1 сентябрь куни Дансо "қора мушуклар" учун тиббий кўрикдан ўтади.
Ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш қиймати тахминан 29 миллион еврони ташкил этади.
27 ёшли австриялик футболчи ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 24 та учрашувда майдонга тушди ва 8 та сариқ карточка олди.
Чемпионатнинг дастлабки икки туридан сўнг "Сандерленд" турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди, "Тоттенхэм" эса сўнггидан битта олдинги поғонада бормоқда.













