Кириш Регистрация

«РБ Лейпциг» «Челси»дан Гиу трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик ҳужумчи Марк Гиу Лондоннинг «Челси» клубидан «РБ Лейпциг»га ўтди. Бу ҳақда Германия клуби матбуот хизмати хабар берди.

20 ёшли Гиу «РБ Лейпциг» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Янги клубида ҳужумчи 9-рақамда тўп суради.

«„РБ Лейпциг“га ўтиш мен учун тўғри қадам. Бу клубда ёш футболчилар ривожланади. Шу билан бирга, „РБ Лейпциг“ олдига энг юқори мақсадларни қўядиган амбицияли клуб», — деди Гиу клуб матбуот хизматига.

Маълумотларга кўра, немис клуби Гиу трансфери учун 17 миллион евро тўлаган.

Испаниялик футболчи 2024 йилдан буён «Челси»да ўйнаб келаётган эди. Шу вақт давомида у барча турнирларда 29 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 15:04, 01.09.2026.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик