Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Жанубий Кореяни бошқаради

Баҳо:
+ | -

Испаниялик мутахассис Роберт Морено Жанубий Корея миллий терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Корея футбол ассоциацияси (КФА) матбуот хизмати хабар берди.

48 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома 27-ноябргача мўлжалланган бўлиб, у жамоани яқинлашиб келаётган олтита ўйинда бошқариб боради. Шунингдек, келишувда муддат тугагач, ҳамкорликни давом эттириш имконини берувчи банд ҳам киритилган.

Моренонинг сўнгги иш жойи Россиянинг “Сочи” клуби бўлган. Унинг қўл остида жамоа Премер Лигадан қуйи дивизионга тушиб кетган, бироқ бир мавсумдаёқ яна юқори лигага қайтганди. 2025-йилнинг сентябрида эса жамоа РПЛнинг еттита турида атиги битта очко жамғаргач, мураббий клубни тарк этган.

Мутахассис ўз фаолияти давомида “Гранада” ва “Монако” клубларини ҳам бошқарган. Шунингдек, “Барселона” ҳамда “Селта”да бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган ва 2019-йилда Испания терма жамоасига устозлик қилган. У “қизил фурия” бошқарувида 6 та ўйин ўтказиб, 4 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган.

Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоасини бошқарган Ҳонг Мёнг Бо 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг июн ойи охирида истеъфога чиққан эди. Ўшанда жамоа Чехияни мағлуб этган бўлса-да (2:1), Мексика (0:1) ва Жанубий Африка Республикасига (0:1) ютқазиб қўйган ва гуруҳдан чиқолмаганди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:38, 01.09.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик