«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио бош мураббий Жозе Моуриньо унга ишонч билдирмаётганини тушунтирганига қарамай, клубни тарк этишдан бош тортди. Испаниялик футболчининг бу қарори Мадрид клубининг 1 сентябрь куни трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бошқа ҳимоячини харид қилиш имкониятини деярли йўққа чиқарди.
Марказий ҳимояда рақобат юқори: Моуриньо ихтиёрида Дин Хёйсен, Ибраима Конате ва Антонио Рюдигер бор. Бундан ташқари, 23 ёшли футболчида ўтган мавсумдан бери болдир билан боғлиқ муаммо сақланиб қолмоқда. Унга жарроҳлик амалиёти талаб қилиниши ва бу уни олти-саккиз ҳафтага сафдан чиқариши мумкин.
Барча қийинчиликларга қарамай, Асенсио жамоадан кетиш йўлларини излаш ўрнига, асосий таркибдан жой олиш учун курашишни афзал кўрмоқда. Агар яқин соатларда вазият ўзгармаса, «Реал» трансфер ойнасининг сўнгги куни шошилинч трансферларни амалга оширмайди.













