Кириш Регистрация

«Барселона» 18 ёшли нидерландиялик ҳимоячини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Diario Sport маълумотига кўра, «Барселона» спорт директори Деку «Твенте» ҳимоячиси Рууд Нийстад учун 8 миллион евро миқдорида таклиф киритган.

18 ёшли марказий ҳимоячи трансфер ойнасининг сўнгги кунида каталонияликларнинг аниқ мақсадларидан бирига айланган. «Кўк-анорранглилар» Альваро Кортеснинг «Роял Антверпен»га ўтиши кутилгани сабаб ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

«Твенте» Нийстадни 10 миллион еврога баҳоламоқда. «Барселона» эса айни пайтда икки клуб ўртасидаги 2 миллион евролик фарқни бартараф этиш устида ишламоқда.

Эредивизиянинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири сифатида қаралаётган Нийстаднинг ўзи ҳам «Камп Ноу»га кўчиб ўтишни истамоқда.

У «Барселона» ҳимоя чизиғида Жерард Марин учун муносиб захира варианти бўлиши мумкин.

Киритилди: 16:14, 01.09.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик