Кириш Регистрация

Расман: «Арсенал» ярим ҳимоячиси Бундеслигага кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Фабиу Виейра «Арсенал»дан «Гамбург»га тўлиқ трансфер асосида ўтди ва Германия клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Португалиялик футболчи ўтган мавсумда «Гамбург»да ижара асосида тўп суриб, яхши таассурот қолдирган эди.

Ҳозирча «Гамбург» Виейра 2026/27 йилги мавсумда қайси рақамда тўп суришини маълум қилмаган.

«Бу ерга қайтганимдан жуда хурсандман. «Гамбург» мени яна жамоага қайтариш учун қанчалик жиддий ҳаракат қилганини ҳис қилдим. Энди яна шу ердаман ва ишни бошлашни сабрсизлик билан кутяпман», — деди Виейра.

Трансфер узоқ музокаралардан сўнг амалга ошди. Бундан бир неча кун аввал «Гамбург» спорт директори Клаус Коста музокаралар ўтказиш учун Лондонга борган эди. Якунда икки клуб трансфер суммаси бўйича мавжуд бўлган «бир неча миллион евро»лик фарқни бартараф этиб, келишувга эришди.

26 ёшли Виейра ўтган мавсум «Гамбург» сафида ижарада ўйнаб, Бундеслигада 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Энди португалиялик плеймейкер Гамбургга доимий асосда қайтди ва клуб ҳужумларини ташкил этишда яна муҳим фигуралардан бири бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:19, 01.09.2026.
Ўқилди: 874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик