Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

БАА шанба куни 2 ҳафталик йиғин бошлайди

Баҳо:
+ | -

БАА миллий терма жамоаси келаётган шанба куни навбатдаги йиғинга тўпланади. Терма жамоа бош мураббийи Али Маҳдий томонидан эълон қилинган 23 кишилик рўйхатга Исмоил Матар ва Ҳамдан Камолий ҳам ўрин олди. Улар узоқ муддатли танаффусдан кейин илк марта терма жамоадан чақирув олишди.

БАА термаси Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг "Е" гуруҳини 6 очко билан бошқариб бормоқда. Амирликлар ҳисобида 6 очко мавжуд бўлса, Гонконг 4 очко билан 2-ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса 1 очко билан 3-ўринни банд этган. Вьетнам ҳисобида очко йўқ.

БАА чемпионатининг 3-туридан кейин мамлакат терма жамоаси йиғинни бошлаш учун Хитойга йўл олади. У ерда Маҳдий шогирдлари 2 ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш давомида 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Амирлик футболчиларига 5 октябрь куни Лаос рақиблик қилса, 9 октябрь куни Малайзияга қарши ўйин кутиб турибди. Шундан сўнг БАА Гонконгга кўчиб ўтиб, 15 октябрь куни бу жамоа билан Осиё кубоги саралаш баҳсини ўтказади.

БАА сентябрь ойи бошида Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро мусобақада қатнашиб, ғолибликни қўлга киритди. Улар пенальтилар сериясига кўра Тринидад ва Тобагони мағлуб этишган бўлса (7:6), Янги Зеландиядан 2:0 ҳисобида устун келишди.

Ўзбекистон терма жамоаси БААни Тошкентда 2014 йилнинг 5 март куни қабул қилади.

Манба: www.menafn.com
Киритилди: 09:11, 24.09.2013.
Ўқилди: 3717 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.