Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Наманганда “Аякс” футбол академияси иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида “Навбаҳор” клуби қошида “Аякс” клуби билан ҳамкорликда ташкил этилган футбол академияси тантанали равишда ўз фаолиятини бошлади.

Президентимизнинг 2025 йил сентябрь ойида Наманганга ташрифи чоғида берилган топшириққа кўра, ўсиб келаётган ёш авлодни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш мақсадида “Навбаҳор” профессионал клубига қарашли олий маҳорат футбол мактаби уч йил муддатга Нидерландиянинг дунёга машҳур “Аякс” клуби футбол академияси бошқарувига берилди. Натижада, Наманган вилояти спорт бошқармаси ҳамда Европа Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби, УЕФА кубоги соҳиби – Амстердамнинг “Аякс” футбол клуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзаро битимга асосан, клублар ўртасида қўшма ўсмирлар футбол академияси ташкил этилиб, наманганлик ёш футболчилар ва мураббийларни тайёрлаш бўйича “Аякс”нинг бошқарув модели жорий этилади.

Мазкур ҳамкорлик меморандумига асосан, Европа футбол академиясининг тажрибали мураббийлари, “скаут” ва методистларидан иборат мутахассислар гуруҳи Наманганда фаолият юритмоқда. Ушбу кадрлар вилоятдаги футбол инфратузилмаси ва шаҳар, туманларда ёшлар тайёрлаш тизими билан яқиндан танишди.

Нидерландиялик мутахассислар бошчилигида олиб борилган селекция ишлари натижасида кўплаб номзодлар орасидан техник тайёргарлиги, ўйин тафаккури, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти ва жисмоний имкониятлари орқали алоҳида ажралиб турган ёш иқтидор эгалари саралаб олинди. Синовдан ўтган ёш футболчилар эндиликда кўҳна қитъалик мутахассислар ва малакали мураббийлар қўл остида машғулотларни бошлаб, Европа футболи тажрибаси асосида сабоқ олади.

 

Киритилди: 21:12, 01.09.2026.
Ўқилди: 594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик