Кириш Регистрация

«РБ Лейпциг» Марокаш терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

«Рома» Нейл Эль-Айнауининг трансфери бўйича «РБ Лейпциг» билан келишувга эришилганини эълон қилди. Италия клуби расмий сайти маълумотига кўра, 25 ёшли марокашлик ярим ҳимоячи немис клубига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида ўтади.

Эль-Айнауи «Рома» сафида барча мусобақалар доирасида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Бунга қадар марокашлик футболчи Францияда «Ланс» ва «Нанси» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эль-Айнауи Марокаш миллий терма жамоаси сафида 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. У 2026 йилги жаҳон чемпионати учун терма жамоа қайдномасидан ҳам ўрин олган.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 00:37, 02.09.2026.
Ўқилди: 961 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик