Кириш Регистрация

Роналдо ва Роберто Карлос Бразилия клубини сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Бразилия футболи афсоналари Роналдо ва Роберто Карлос мамлакатнинг тарихий клубларидан бири — ҳозирда Бразилия футболида куч жиҳатидан учинчи лигада иштирок этаётган Лимейра шаҳрининг «Интер» клубини қутқариш учун куч ва сармояларини бирлаштирди.

1980-йилларда «Интер» Бразилиянинг иккинчи дивизионида ҳамда Сан-Паулу штати чемпионатида ғолиб чиққан. Эҳтимол, болалик хотиралари билан боғлиқ илиқ туйғулар собиқ футболчиларни 1913 йилда ташкил этилган клуб тақдирига бефарқ қолмасликка ундаган.

Роналдо ва Роберто Карлос клуб акцияларининг 80 фоизини сотиб олган инвесторлар консорциуми таркибига кирган.

Лойиҳа келгуси ўн йил давомида клубга 454 миллион Бразилия реали миқдорида сармоя киритишни назарда тутади. derbyderbyderby.it маълумотига кўра, бу тахминан 80 миллион АҚШ долларига тенг.

Киритилди: 07:13, 02.09.2026.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик