«Челси» вингери Михаил Мудрик «Тоттенхэм» сафига қўшилди.
«Шпорлар» 25 ёшли футболчини жорий мавсум охирига қадар ижарага олганини расман эълон қилди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, шартномага футболчини 75 миллион фунт стерлингга, яъни тахминан 87,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилган.
Михаил Мудрик «Челси» сафидаги сўнгги ўйинини 2024 йил охирида ўтказган эди. Шундан сўнг у допинг-тест натижаси ижобий чиққанидан кейин футболдан четлатилган.
Украиналик футболчининг дисквалификацияси жорий йил июль ойи охиридагина якунланди.
Мудрик «Челси» сафида барча мусобақалар доирасида 73 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.













