Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Нортон-Каффи «Халл Сити»га ўтди

Баҳо:
+ | -

«Халл Сити» «Женоа» ҳимоячиси Брук Нортон-Каффи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 22 ёшли англиялик футболчи клубнинг ёзги трансфер ойнасидаги 15-янги футболчисига айланди.

Томонлар ўртасидаги шартнома беш йилга мўлжалланган. Трансфер суммаси ошкор этилмаган.

Битим доирасида «Халл Сити» ҳимоячиси Коди Драме эса «Женоа» сафига ўтди.

Нортон-Каффи сўнгги икки мавсумни «Женоа»да ўтказиб, Италия чемпионатида 40 та ўйинда майдонга тушган. Англиялик футболчи Сергей Якирович жамоасининг ўнг қанот ҳимоясини кучайтириши кутилмоқда.

Нортон-Каффи «Арсенал» тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у клубнинг асосий жамоасида ўйнамаган. «Женоа»га ўтишидан олдин ҳимоячи «Линкольн Сити», «Ротерхэм Юнайтед», «Ковентри Сити» ва «Миллуолл» клубларида ижара асосида тўп сурган.

Киритилди: 07:34, 02.09.2026.
Ўқилди: 369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик