Кириш Регистрация

Расман: Илиман Ндиайе «Эвертон»дан «Манчестер Сити»га ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Эвертон» вингери Илиман Ндиайени ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

«Шаҳарликлар» матбуот хизмати 26 ёшли футболчининг трансферини ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқлади. Сенегаллик футболчи Манчестер клуби билан 2031 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Аввалроқ Ндиайенинг трансфери «Манчестер Сити»га 75 миллион евродан ортиқ маблағга тушиши хабар қилинган эди.

Футболчи «Эвертон» сафида икки йил давомида 74 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Энцо Мареска жамоаси Англия Премьер-лигасининг дастлабки икки туридан кейин 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Жамоанинг тўплар нисбати 6:2ни ташкил этмоқда.

Киритилди: 07:46, 02.09.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик