Кириш Регистрация

«Ювентус» ҳимоячиси учун икки клуб курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Федерико Гатти икки Европа клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, 28 ёшли футболчини Истанбулнинг «Галатасарой» ва Португалиянинг «Порту» клублари ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ҳар икки клуб ҳам Гаттини ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бироқ «Ювентус» ҳозирча ҳимоячини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Федерико Гатти «Ювентус» сафига 2022 йилда қўшилган. Шу вақтдан буён у Турин клуби таркибида 137 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:38, 02.09.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик