Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Милан» ярим ҳимоячиси Ла Лигага кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиради. Франциялик футболчи «Севилья» сафига қўшилди. Бу ҳақда Андалусия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар жорий мавсум охирига қадар мўлжалланган ижара шартномасини имзолади. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

Аввалроқ Фофананинг фаолиятини «Лион»да давом эттириши кутилган эди, бироқ ушбу трансфер амалга ошмади.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ла Лиганинг дастлабки уч туридан кейин «Севилья» 6 очко жамғариб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:49, 02.09.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик