Дани Себальос яна ўзи учун қадрдон бўлган «Бетис»га қайтди. Севилья клуби «Реал» ва «Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
30 ёшли испаниялик футболчи «Бетис»га эркин агент мақомида келиб қўшилди. Томонлар ўртасидаги шартнома уч мавсумга мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Себальос «Реал» сафида Ла Лиганинг 16 та учрашувида майдонга тушди. Ушбу баҳсларда ярим ҳимоячи гол ёки голли узатма қайд этмади ва 1 та сариқ карточка олди.
Қизиғи, Себальоснинг «Бетис»га қайтишидан кейинги илк катта синови айнан собиқ клубига қарши бўлиши мумкин. Севильяликлар навбатдаги учрашувни 4 сентябрь куни ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўтказади.













