Кириш Регистрация

«Кристал Пэлас» Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

25 ёшли футболчи «Марсель»ни тарк этиб, Англия Премьер-лигасида «Кристал Пэлас» сафида тўп тепади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Тимбер трансфери «бургутлар»га 20 миллион еврога тушган. Футболчи билан тузилган шартнома 2031 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Тимбер ўтган мавсумда Франция Лига 1 чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та сариқ карточка олган. Ушбу баҳсларда натижавий ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.

Квинтен Тимбер «Арсенал» ҳимоячиси Юррьен Тимбернинг эгизак ака-укаси ҳисобланади.

Киритилди: 14:20, 02.09.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик