Германиянинг «Айнтрахт» клуби вингери Жан Маттео Баойя Германия чемпионатини Англия Премьер-лигасига алмаштирди. Франциялик вингер «Лидс» сафида тўп тепади, бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
21 ёшли футболчи жорий мавсумни «товуслар» сафида ижара асосида ўтказади. Томонлар ўртасидаги келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Баойя 2024 йил январидан буён «Айнтрахт»да ўйнаб келаётган эди. У Германия клуби сафида 78 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 8 та голли узатма қайд этган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.













