«Унион» «Янг Бойз» ярим ҳимоячиси Кастриот Имери трансферини эълон қилди.
Bild маълумотига кўра, Берлин клуби 26 ёшли швейцариялик футболчи учун 2,4 миллион евро тўлаган.
Имери 2025/26 йилги мавсумни «Тун»да ижара асосида ўтказди ва клуб билан Швейцария чемпионлигини қўлга киритди. Қайд этиш жоизки, ўша жамоани янги мавсумдан «Унион»ни бошқараётган Мауро Лустиринелли мураббийлик қилган.













