Кириш Регистрация

«Лидс» Окафор бўйича барча таклифларни рад этди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Ноа Окафор «Лидс» сафида фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбага кўра, Англия клуби футболчини сотиш бўйича бир нечта таклифни рад этган. Трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «товуслар»га футболчи учун қарийб 40 миллион евро таклиф қилинган.

«Лидс»да Ноа жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Швейцариялик футболчининг ўзи ҳам клубда қолишни истаган.

Окафор ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 28 та учрашувда майдонга тушди. 26 ёшли ярим ҳимоячи 8 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Киритилди: 15:14, 02.09.2026.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик