Кириш Регистрация

«Наполи» сардори билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ҳимоячиси Жованни ди Лоренцо клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, 33 ёшли италиялик футболчининг «Наполи» билан янги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Клуб томонидан расмий эълон 2 сентябрь, чоршанба куни берилиши кутилмоқда.

Ди Лоренцо 2019 йил июль ойидан буён неаполликлар сафида тўп тепиб келмоқда. У янги мавсумда Италия чемпионатининг 2 та учрашувида иштирок этди ва натижавий ҳаракат қайд этмади.

5 сентябрь куни «Наполи» сафарда «Интер»га қарши баҳс олиб боради. А Сериянинг 3-тур учрашуви Тошкент вақти билан 22:00 да бошланиши керак.

Киритилди: 16:06, 02.09.2026.
Ўқилди: 389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик