Кириш Регистрация

«Брайтон» Нигерия терма жамоаси ярим ҳимоячисини трансфер қилди

Баҳо:
+ | -

Нигериялик ярим ҳимоячи Феми Азиз Англиянинг «Брайтон энд Хоув Альбион» клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

«Брайтон» «Миллуолл»дан нигериялик вингер Феми Азиз билан 4 йиллик шартнома имзолаганини тасдиқлади. Битим шартлари ошкор этилмаган.

Икки клуб келишувни кеча соат 23:00 гача тақдим этган ва муддат бугун соат 01:00 гача узайтирилган. Томонлар трансферни узайтирилган муддат тугашидан олдин расмийлаштиришга улгурган.

25 ёшли Феми Азиз Нигерия терма жамоасидаги дебютини жорий йил июнь ойида ўтказди. У Зимбабвега қарши ғалаба билан якунланган учрашувда (2:0) жамоасининг ҳар икки голига муаллифлик қилди. Кейинги Ямайкага қарши ўйинда (3:0) эса голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 16:17, 02.09.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик