Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Селтик» Англия терма жамоаси дарвозабонини ижарага олди

Баҳо:
+ | -

«Селтик» «Вулверхэмптон» дарвозабони Сэм Жонстонни бир мавсумга ижарага олганини расман эълон қилди.

33 ёшли Англия терма жамоаси посбони энди «Селтик» дарвозабонлар чизиғида Вильями Синисало ва Росс Дуэн билан рақобат қилади.

Шотландия клуби Жонстоннинг Англия футболида тўплаган катта тажрибасини алоҳида таъкидлади. Дарвозабон профессионал фаолиятини 2011 йилда «Манчестер Юнайтед»да бошлаган.

Жонстон сўнгги икки мавсумни «Вулверхэмптон» сафида ўтказди. У ўтган мавсумда жамоа таркибида 17 та учрашувда майдонга тушган.

Шунингдек, дарвозабон Англия миллий терма жамоаси сафида 4 та ўйин ўтказган ва уларнинг барчасида ўз дарвозасидан гол ўтказмаган.

«Селтик» тажрибали посбоннинг келиши жамоанинг дарвозабонлар чизиғида рақобатни янада кучайтиришидан умид қилмоқда.

Киритилди: 16:39, 02.09.2026.
Ўқилди: 570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик