Кириш Регистрация

«Депортиво» «Атлетико»дан Хименесни ижарага олди

Баҳо:
+ | -

«Депортиво Ла-Корунья» «Атлетико» ҳимоячиси Хосе Хименесни 2027 йил июнига қадар ижарага олганини эълон қилди. Келишувда ижара муддати якунида футболчини сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

31 ёшли уругвайлик футболчи «Атлетико» сафида Ла Лигада 270 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида 69 та ўйин ва Уругвай терма жамоаси сафида 99 та учрашув бор.

Хименес фаолиятини «Данубио»да бошлаган, кейин «Атлетико»га ўтган. Мадрид клуби сафида у Испания чемпиони бўлган, Европа лигаси, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган.

Киритилди: 16:44, 02.09.2026.
Ўқилди: 524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик