Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Компани «Бавария»да янги қоида жорий қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани футболчиларнинг расмий учрашувларга максимал даражада тайёр бўлишини таъминлаш мақсадида жамоада янги ички қоидани жорий қилди.

Хабарларга кўра, энди мюнхенлик футболчилар ўйин бошланишига 48 соат қолганида Мюнхенни тарк этиши мумкин эмас.

Бу қоида жамоага дам олиш куни берилган тақдирда ҳам амал қилади. Яъни, футболчилар учрашув арафасида узоқ сафарларга чиқишига рухсат берилмайди.

Мураббийлар штаби бу орқали футболчиларни ортиқча чалғитувчи омиллардан ҳимоя қилиш, уларнинг машғулотлар ва навбатдаги ўйинга тўлиқ эътибор қаратишини таъминлашни мақсад қилган.

Шунингдек, «Бавария» айни пайтда ёш футболчилар ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Клуб қайси иқтидорлар асосий жамоада каттароқ рол олишга тайёр эканини баҳолаб бормоқда.

Маълум қилинишича, Компани ёш футболчиларнинг ўсишини баҳолашда жамоа вице-сардори Йозуа Киммихнинг фикрини ҳам мунтазам равишда сўрайди.

Киритилди: 16:48, 02.09.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик