Ёзда «Барселона»ни тарк этиб, «Чикаго Файр»га ўтган Роберт Левандовски каталонияликларни жорий мавсум Чемпионлар лигасини ютишга қодир жамоалардан бири деб ҳисобламоқда.
«Менимча, бу босқич жамоа учун ўтган мавсумдагидан бошқача бўлиши мумкин. Чунки таркибда сифатли футболчилар ва янги трансферлар кўп.
Чемпионлар лигаси «Барселона» учун орзу, албатта. Аммо икки-уч йил аввал жуда ёш бўлган футболчилар ҳозир тажриба тўплаган. Таркибда жаҳон чемпиони бўлган саккиз нафар футболчи бор. Бу нафақат клуб, балки Испания учун ҳам алоҳида ҳолат. Якунда «Барселона» ғалаба учун курашиб, Чемпионлар лигаси кубогини нишонлай олишига умид қиламан», — деди Левандовски.
Польяк ҳужумчиси «Барселона»ни турнирнинг асосий фаворитларидан бири сифатида кўрмоқда.
«Барса» яна икки-уч жамоа билан бир қаторда фаворитлардан бири. Европада мавсумни қандай бошлашинг унчалик муҳим эмас. Асосийси — шу даражани йил давомида сақлаб қолиш.
Умид қиламанки, мавсум якунида «Барселона» ва унинг қанча соврин ютгани ҳақида гаплашамиз», — деди Левандовски кулиб.













