«Бенфика» марказий ҳимоячи Томаш Араужо билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда трансфер инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.
Янги келишувга кўра, 24 ёшли португалиялик футболчи Лиссабон клубида 2031 йил ёзига қадар қолади. Унинг аввалги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган эди.
Араухо «Бенфика» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва профессионал фаолияти давомида асосан шу клуб тизимида ўйнаб келган.
Сўнгги мавсумда ҳимоячи барча мусобақалар ҳисобида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.













