Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Эндиликда мазкур аренада профессионал футбол учрашувларини ўтказиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Шундан келиб чиқиб, Про лиганинг 19-туридан ўрин олган "Арал" — "Лочин" учрашувига айнан "Турон" стадиони мезбонлик қилиши белгиланди.
Баҳс 13 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Лига ҳамда "Арал" клуби Қорақалпоғистондаги барча футбол мухлисларини ушбу учрашувни бевосита стадиондан кузатиш ва жамоани қўллаб-қувватлаш учун "Турон" аренасига чорламоқда.













