Кириш Регистрация

Обамеянг Габон терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг Габон терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Январь ойида Габон Африка кубогида гуруҳда бирорта ҳам очко тўплай олмай, мусобақани тарк этган эди. Шундан сўнг мамлакат ҳукумати Тьерри Муюманинг мураббийлар штабини тарқатиш, терма жамоа фаолиятини кейинги хабарга қадар тўхтатиш, шунингдек, Брюно Экюэль-Манга ва Пьер-Эмерик Обамеянгни жамоадан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бир неча кун ўтиб, бу чоралар қисман бекор қилинди ва Обамеянг терма жамоага қайтиши мумкин эди.

«Улар мени таҳқирлашди ва обрўйимга путур етказишди, ҳолбуки, мен Африка кубогида жароҳат билан ўйнаган эдим.

Бу сўнгги томчи бўлди ва мен шу ерда тўхташни маъқул кўраман», — деди Обамеянг сешанба куни телевидение орқали берган интервьюсида.

37 ёшли ҳужумчи Габон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У шунингдек, терма жамоа сардори ҳам бўлган.

Киритилди: 17:49, 02.09.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик