«Реал Сосьедад» спорт директори Эрик Бретос Арсен Захаряндан натижа кўрсатишни талаб қилди.
Россиялик футболчи испан клубидаги тўртинчи мавсумини ўтказмоқда. У Ла Лигада 50 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган.
«Захаряннинг ривожланиши барқарор кечмади. Биринчи мавсум ижобий ўтди, у ўз имкониятларини намойиш қилди. Кейин эса жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Ўтган мавсум эса барча учун катта кўнгилсизлик бўлди.
Мавсум якунида у билан суҳбатлашиб, жуда сабрли бўлганимизни, аммо энди натижа кўрсатиш вақти келганини айтдим. Сабрнинг ҳам чегараси бор», — деди Бретос.













