Кириш Регистрация

«Интер»га янги спорт директори тайинланди

Баҳо:
+ | -

«Интер» Пьеро Аузилио билан ҳамкорликни тўхтатганини ва Дарио Баччинни клубнинг янги спорт директори этиб тайинлаганини эълон қилди. Қарор томонларнинг ўзаро келишуви асосида қабул қилинган.

Аузилио «Интер»да қарийб 28 йил ишлади. 2014 йилдан буён спорт директори лавозимида фаолият юритиб келган. Унинг даврида миланликлар уч марта Италия чемпиони бўлди, учта Италия Кубоги ва учта Италия Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, клуб уч марта еврокубоклар финалида иштирок этди.

«Бу янги қарор, аммо бошқарувдаги изчиллик сақланиб қолади. Дарио клубни яхши билади ва янги вазифага тайёр», — деди «Интер» президенти Жузеппе Маротта.

Баччин кўп йиллардан буён «Интер»нинг техник бўлимида ишлаб, асосий жамоа билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Киритилди: 20:58, 02.09.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик