Кириш Регистрация

Альварес мухлислар ишончини қайтармоқчи — январда трансфер мавзуси яна очилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Хулиан Альварес камида январь ойига қадар "Атлетико"да қолади. AS маълумотига кўра, қишки трансфер ойнасида "Барселона" ва бошқа клублар аргентиналик ҳужумчига қизиқишни яна кучайтириши мумкин.

Ёзги трансфер ойнаси Альварес учун анча мураккаб ўтди. Футболчи "Барселона"га ўтиш истагини яширмаган, аммо "Атлетико" уни сотишдан бош тортган.

Хабарларга кўра, Мадрид клуби ҳужумчи учун 100 миллион евродан ортиқ миқдордаги бир нечта таклифни ҳам рад этган.

"Барселона" эса Альваресга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда ва келгуси трансфер ойналаридан бирида яна ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Ҳозирча 26 ёшли футболчининг асосий мақсади — "Атлетико" мухлислари билан муносабатларини яхшилаш. Альварес ўз ўйини ва голлари орқали уларнинг ишончини қайта қозонишни истамоқда.

Аргентиналик ҳужумчи 2024 йилда "Манчестер Сити"дан "Атлетико"га ўтган. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:31, 02.09.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик