Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Оқ-тепа»: «Алам ортиғи билан олинди!»

Баҳо:
+ | -

Кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Оқ-тепа" мазкур турда Самарқанднинг “Регистон” клубини қабул қилди. Учрашув кутилмаганда меҳмонлар “Оқ-тепа” дарвозасини ишғол қилиши билан бошланди. Дилшод Жабборов 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди – 0:1. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди. Футболчиларимиз ҳарчанд уринишмасин биринчи бўлимда вазиятни ўнглашнинг уддасидан чиқа олишмади.

“Оқ-тепа” иккинчи бўлимни иккита ўзгариш билан бошлади. Икки тажрибали ҳимоячи Вадим Ничунаев ва Вадим Любинский ўз ўрнини ёш футболчилар Никита Павленко ҳамда Азамат Мамажоновга бўшатиб берди. Бу ўзгариш ўз самарасини бериб, ўйиндаги устунлик тўлалигича мезбонлар қўлига ўтди. Дастлаб, Хислат Усмонов 50-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Кетма-кет берилган зарбалардан сўнг ниҳоят меҳмонлар дарвозаси ишғол қилинди. Усмонов боши билан дарвозани нишонга олди – 1:1.

71-дақиқада ёш ҳужумчи Рафаэль Абдураҳмонов ҳимоячилардан қочиб кетиб ҳисобни 2:1га етказди. Меҳмонлар ҳали ўзларига келиб улгурмасларидан учинчи тўп ҳам “Регистон” дарвозасидан жой олди. Бу сафар Никита Павленко ўзини кўрсатди. Унинг ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашиб, дарвоза томон берган зарбасини Маъруф Аҳмаджонов самарали якунлаб, беллашувдаги тўртинчи голга муаллифлик қилди – 3:1.

Павленко орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас барибир ўз мақсадига етди. Ярим ҳимоячи яна ўз қанотидан ҳужум бошлади ва дарвозабон қаршисида ёлғиз қолиб, учрашувга нуқта қўювчи голни урди – 4:1. Шу тариқа "Оқ-тепа" иродали ғалабага эришиб, Самарқанддаги аламли дурангнинг аламини олди.

“ОҚ-ТЕПА” – “РЕГИСТОН” – 4:1 (0:1)
23 сентябрь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 95 томошабин.
Бош ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро).
Қанот ҳакамлари: Фарҳод Дўсматов (Гулистон), Адҳам Суннатов (Гулистон).
Захирадаги ҳакам: Олим Абдувосилов (Тошкент).
Назоратчи: Андрей Тамбовцев (Тошкент).
Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Вадим Любинский (Азамат Мамажонов, 46), Алишер Алимов, Шавкат Раимқулов, Хушнуд Маматов (Фаррух Зикрияев, 32), Вадим Ничунаев (Никита Павленко, 46), Зокир Мирзааҳмедов (Сардор Хуршидов, 78), Маъруф Аҳмаджонов, Хислат Усмонов, Бобур Абдураҳмонов, Рафаэль Абдураҳмонов (Шоҳруҳ Пирназаров, 76).
“Регистон”: Хусан Арзиқулов, Акмал Холматов, Сирожиддин Туғизов (Сирожиддин Абдурасулов, 75), Темур Файзуллаев, Дилшод Жабборов, Жонибек Қораев (Акбар Сиддиқов, 67), Уйғун Бобоназаров, Жасур Азимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Мирзоҳид Аҳмедов, Шерзод Зайниев.
Голлар: Дилшод Жабборов, 5 – 0:1. Хислат Усмонов, 50 – 1:1. Рафаэль Абдураҳмонов, 71 – 2:1. Маъруф Аҳмаджонов, 75 – 3:1. Никита Павленко, 80 – 4:1.
Огоҳлантиришлар: Мирзоҳид Аҳмедов, 20. Хислат Усмонов, 29. Валерий Карпенко, 57. Бобур Абдураҳмонов, 73. Маъруф Аҳмаджонов, 90.

 

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 10:40, 24.09.2013.
Ўқилди: 4021 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.