«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич янги мавсум шахсан ўзи ва жамоаси учун ўтган йилгидан муваффақиятлироқ кечишига умид билдирмоқда.
«Италия чемпионатига жуда катта ҳурмат билан қарайман. Ўтган йили бу ерда рақобат қанчалик оғир эканини ҳис қилдим. Умид қиламан, жорий мавсум ҳам мен учун, ҳам «Милан» учун янада яхшироқ бўлади.
Бу ерда кучли жамоалар жуда кўп, дербилар ҳам етарлича. Шунинг учун бу осон чемпионат эмас», — деди Модрич.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» янги А Серия мавсумидаги дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонди. Жамоа аввал «Торино»ни, кейин эса «Венеция»ни мағлуб этди.













