Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Филипе Луис Камаранинг «Челси»га ўтмай қолгани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Монако» бош мураббийи Филипе Луис ярим ҳимоячи Ламин Камаранинг «Челси»га амалга ошмай қолган трансфери унга руҳий жиҳатдан таъсир қилган бўлиши мумкинлигини тан олди.

«Эҳтимол, бу вазият унга таъсир қилгандир. Аммо у жуда алоҳида йигит ва ажойиб инсон. У билан ишлаш осон.

Футбол олами Ламинни яхши билади. Унга бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар у шу даражада ўйнашда давом этса, унинг ортидан битта эмас, бир нечта топ-клуб келади», — деди Филипе Луис.

Мураббий Камара 4 сентябрь куни «ПСЖ»га қарши учрашувда майдонга тушишини ҳам тасдиқлади.

Шунингдек, сенегаллик футболчи «Монако»нинг вице-сардорларидан бири этиб тайинланган.

22 ёшли Камара ўтган мавсумда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:56, 03.09.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик