«Ковентри» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа мавсум якунида АПЛдан тушиб кетган тақдирда ҳам ўз лавозимида қолиши мумкин. Бу ҳақда «Эвертон»нинг собиқ бош директори Кит Винесс фикр билдирди.
Ўтган мавсумда Лэмпард «Ковентри»га Чемпионшипда ғолиб чиқиб, Англия Премьер-лигасига йўлланма олишда ёрдам берган эди.
Ёзги трансферлар даврида клуб таркибни кучайтириш учун қарийб 126 миллион фунт сарфлади. Бироқ жамоа янги мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади — «Арсенал» ва «Халл Сити»га қарши ўйинларда очко ололмади.
«Таркибда жуда кўп ўзгаришлар бўлди. Одатда АПЛга чиққан жамоалар 4-5 та янги футболчи сотиб олади. «Ковентри»да эса уларнинг сони тахминан 10 та. Аммо мен Фрэнкка жуда ишонаман ва уни яхши мураббий деб ҳисоблайман», — деди Винесс.
«Терма жамоалар ўйинлари учун иккинчи танаффусдан кейин уни истеъфога чиқариш ҳақида гаплар пайдо бўлиши мумкин. Лекин менимча, раҳбарият ва мухлислар ҳатто жамоа АПЛдан тушиб кетган тақдирда ҳам Лэмпардни қўллаб-қувватлашда давом этади. Улар уни яна Премьер-лигага қайтиш учун асосий мураббий сифатида кўришади», — дея қўшимча қилди у.
Англия чемпионатининг дастлабки икки туридан кейин 5 та жамоа ҳали очко олмаган. «Ковентри»дан ташқари, «Тоттенхэм», «Астон Вилла», «Кристал Пэлас» ва «Фулхэм» ҳам нол очко билан турибди.













