Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Расман: «Олимпиакос» Леон Бэйлини трансфер қилди

Баҳо:
+ | -

«Олимпиакос» клуби «Астон Вилла» вингери Леон Бэйлини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

29 ёшли ямайкалик футболчи «Астон Вилла» сафида жами 163 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган ва 25 та голли узатмани амалга оширган. У 2025/26 мавсумида жамоаси билан УЕФА Европа лигасида ғолиб чиққан.

Бэйли фаолияти давомида «Байер» таркибида ҳам муваффақиятли тўп сурган. У Леверкузен клуби сафида 156 та учрашувда майдонга тушиб, 39 та гол ва 25 та ассист қайд этган. Шунингдек, футболчи «Генк» ва «Рома» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Унинг ҳисобида Англия Премьер-лигасида 123 та, Германия Бундеслигасида эса 119 та ўйин бор. Бейли Еврокубокларда ҳам катта тажриба тўплаган.

Ямайка терма жамоаси сафида 41 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол урган футболчи энди «Олимпиакос» ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Киритилди: 13:43, 03.09.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик