Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Лион» билан баҳсдан кейин Гендузи ва Гринвуд бўйича иш очилди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар лигаси саралаш босқичида «Лион» ва «Фенербахче» ўртасидаги ўйиндан кейин юз берган жанжал юзасидан интизомий иш очди.

Францияда бўлиб ўтган учрашув Туркия клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Биринчи ўйинда эса 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.

Финал ҳуштагидан сўнг аввал «Марсель» шарафини ҳимоя қилган Маттео Гендузи ғалабани жуда ҳиссиётли нишонлади. Хусусан, у трибуналар томон йўл олиб, «Олға, «Марсель»!» дея бақирган ва провокацион ҳаракат қилган.

Франциялик футболчи туннель томон йўл олган пайтда кириш қисмида икки жамоа футболчилари ва ходимлари иштирокида жанжал келиб чиққан.

Шунингдек, ўйинолди қизиб олиш вақтида Гендузи трибунадан бўлган провокацияларга жавобан ўрта бармоғини кўрсатгани ҳам хабар қилинган.

«Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувидан сўнг УЕФА футболчиларимиз Маттео Гендузи ва Мэйсон Гринвудга, шунингдек, клубимизга нисбатан интизомий иш очди.

Клубимиз футболчиларимиз ва «Фенербахче»нинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш учун УЕФАнинг тегишли органларига барча зарур далил ва асосларни тақдим этади.

Ҳимоя учун зарур бўлган барча маълумотлар, ҳужжатлар ва далиллар УЕФАга юборилади. Клубимиз вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда», — дейилади «Фенербахче» баёнотида.

Киритилди: 13:50, 03.09.2026.
Ўқилди: 1865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик