АЕК ярим ҳимоячи Жоау Мариу билан шартнома имзолади. Келишув 2028 йил 30 июнгача амал қилади.
2025/26 мавсумда 33 ёшли португалиялик футболчи АЕК сафида ижара асосида ўйнаган. У 31 та ўйинда 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, унинг фаолиятида «Бенфика», «Спортинг», «Интер», «Вест Хэм» ва «Сетубал» клублари бўлган.
Жоау Мариу Португалия терма жамоаси сафида 56 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.













