talkSPORT хабарига кўра, Антони Марсьяль "Эвертон"га таклиф қилинган. Ливерпуль клуби Фоларин Балогуннинг трансфер ойнасининг сўнгги кунидаги ўтиши амалга ошмай қолганидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги вариантлар изламоқда.
30 ёшли эркин агент аввал "Манчестер Юнайтед" сафида 209 та ўйин ўтказиб, 63 та гол урган. Бироқ 2024 йилда манкунианликларни тарк этганидан кейин унинг фаолияти унчалик муваффақиятли кечмади.
Марсьяль "АЕК Афина" ва "Монтеррей" сафида қисқа муддат тўп суриб, жами 10 та гол урди. Унинг Мексика клубидаги фаолияти эса елкаси чиқиб кетиши билан боғлиқ жароҳат сабаб эрта якунланган.
Хабарларга кўра, француз футболчиси Премьер-лигага қайтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Балогуннинг "Монако"дан трансфери тиббий кўрикда аниқланган муаммолар сабаб амалга ошмай қолгач, "Эвертон" таркибида номинал марказий ҳужумчи сифатида фақат Тьерно Барри қолган.
Шунингдек, Дэвид Мойес трансфер ойнасининг сўнгги палласида Жошуа Зиркзее ва Тэмми Абрахамни ҳам жамоага олиб келишга уринган, аммо ҳар икки футболчи бўйича таклифлар рад этилган.
"Эвертон" бу якшанба куни Марсьяльнинг собиқ клуби "Манчестер Юнайтед"ни Hill Dickinson Stadium'да қабул қилади.













