Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ираола ҳали ғалаба қозона олмаганидан хафа эканини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола Премьер-лига мавсуми бошидаги жамоанинг кайфияти ҳақида гапирди. «Ливерпуль» дастлабки икки турда ҳам дуранг ўйнаган.

— Ҳали бирорта ҳам ғалаба қозона олмаганингиздан хафамисиз?

— Ҳа, албатта. Ғалаба қозона олмасангиз, хафа бўласиз. Бу ишимизнинг бир қисми. Ўйлайманки, ҳозирча атиги иккита учрашув ўтказдик, аммо мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. Мен ғалаба қозонишим керак ва эртага «Ипсвич»га қарши ўйинда ҳам шу мақсадда ҳаракат қиламиз.

Менимча, трансфер ойнаси, мураккаб вазиятлар ва гўё виртуал маконда кечаётгандек бўлган жараёнлар нуқтаи назаридан сўнгги икки ҳафта мен учун энг қийин давр бўлди. Ҳозир, ростини айтсам, ўзимни анча хотиржам ҳис қиляпман. Трансфер ойнаси ёпилганидан кейин ким эканимизни аниқ биламиз. Ўйлайманки, таркибимизда иқтидорли футболчилар кўп ва энди ўзимизни кўрсатишимиз керак. Биз ўз ишимизни қилишимиз ва буни эртанги кундан бошлашимиз керак, — дея Ираоланинг сўзларини «Ливерпуль» расмий сайти келтирди.

Киритилди: 19:23, 03.09.2026.
Ўқилди: 1119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик