Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Менди «Реал»нинг Чемпионлар лигаси қайдномасидан ўрин олмади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди Чемпионлар лигасининг умумий босқичида жамоага ёрдам бера олмайди.

«Қироллик клуби» УЕФАга Европа футболининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини тақдим этди ва унда француз футболчиси йўқ. Бу ҳақда Madrid Xtra хабар берди. Ҳозирда 31 ёшли футболчи май ойи бошида олган навбатдаги жароҳатидан тикланмоқда.

Ўтган мавсумда Ферлан Менди «Реал» сафида барча мусобақаларда 9 та ўйинда иштирок этган. Чемпионлар лигасида эса 3 та учрашув ўтказган, жумладан «Бавария»га қарши чорак финал жавоб баҳсида майдонга тушган. Унда мадридликлар 3:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган.

Киритилди: 06:19, 04.09.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик