Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«МЮ» Раума билан шартнома имзолаши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида чап қанот ҳимоясидаги муаммони ҳал қила олмаганини тан олди.

ESPN маълумотига кўра, манкунианликлар «Лейпциг» ҳимоячиси Давид Раумни трансфер қилиш имкониятига эга бўлган, аммо бу вариантдан воз кечган. Ёз давомида клубга немис футболчисини тахминан 30 миллион фунтга сотиб олиш мумкинлиги ҳақида хабарлар келиб турган.

Бироқ «МЮ»да футболчи билан узоқ муддатли шартнома имзолаш ва трансфер учун катта маблағ сарфлаш «трансфер сиёсатининг кейинги босқичини издан чиқариши» мумкин, деб ҳисобланган.

«МЮ»нинг асосий мақсади Льюис Холл бўлган, аммо «Ньюкасл» музокара олиб боришдан бош тортган. Чап қанот ҳимояси учун қисқа муддатли вариантлар ҳам ўрганилган. Райан Айт-Нурининг вакиллари футболчини ижарага олишни таклиф қилган, аммо «Манчестер Сити» мавсум якунида мажбурий сотиб олиш бандини талаб қилган. «Қизил иблислар» эса бунга рози бўлмаган.

«МЮ»да чап қанот ҳимоячиси позициясидаги муаммони ҳал қилиш уддаланилмаганини тан олишмоқда. Эҳтимол, клуб бу масалага қишки трансфер ойнасида яна қайтиб келади.

Киритилди: 06:38, 04.09.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик