Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Рой Кин Мартинесга шубҳа билдирди

Баҳо:
+ | -3

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг «Челси»га трансферига шубҳа билан қаради.

«Бу «Челси» учун яхши харидми-йўқми, билмайман. Уларга янги дарвозабон керак бўлганини тушунаман, аммо ўтган мавсумда у «Астон Вилла» сафида кўп гол ўтказиб юборди. У харизматик шахс эканини биламан, бу жиҳатини эътироф этаман. Лекин ишончим комил эмас. Менга бу ёқмайди. У зарбаларни ўзидан олдинга, жарима майдони ичига қайтариб юборишни яхши кўради», — дея Киннинг сўзларини The Overlap'га таяниб Goal келтирди.

Лондон клуби Мартинес трансферини 30 август куни эълон қилди. Аргентиналик дарвозабон «Челси» билан уч йиллик шартнома имзолади.

Киритилди: 07:01, 04.09.2026.
Ўқилди: 954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик