Кириш Регистрация

Альварес ва Жонатан Давид машғулотдан кейин ишламоқда

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" ҳужумчилари Хулиан Альварес ва Жонатан Давид жамоавий машғулот якунланганидан кейин ҳам майдонда қолиб, индивидуал тарзда қўшимча иш олиб борди.

Marca маълумотига кўра, Альварес ўзининг оптимал жисмоний ҳолатига тезроқ қайтиш мақсадида қўшимча юкламалар бажарди. Аргентиналик футболчи сўнгги кунларда формасини тиклаш устида ишламоқда. Marca аввалроқ ҳам Альвареснинг энг яхши ҳолатига тезроқ чиқиши "Атлетико" мураббийлар штаби олдидаги асосий вазифалардан бири эканини қайд этганди.

Жамоанинг янги ҳужумчиси Жонатан Давид эса машғулотдан сўнг голли вазиятларни якунлаш ва зарбалар аниқлигини оширишга қаратилган машқларни бажарди.

Канадалик форвард яқинда "Ювентус"дан "Атлетико"га ижара асосида қўшилди. Мадридликлар уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга. Давид ҳужум чизиғида Альварес ва Александер Сёрлот билан рақобат олиб боради.

Киритилди: 13:39, 04.09.2026.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик